Yangiliklar

 Анъанавий август кенгаши қизиқарли ўтди.

Жорий йилнинг 26-август куни Туман ХТМФМТТЭБга қарашли 20-умумий ўрта таълим мактабида Халқ таълими ходимларининг Ананавий август кенгаши бўлиб ўтди. Ананавий август кенгашига Хатирчи туман ҳокими Ғ. Алиев, ИИБ дан майор Турсунов, Туман молия бошқармаси бошлиғи Ж. Қаххоров, барча таълим муассаса директорлари, илғор ўқитувчилар ва “Билимлар беллашувида” ғолиб бўлган ўқувчилар иштирок этдилар.

20140826_090058
Ананавий август кенгаши йиғилишини Хатирчи туман ХТМФМТТЭБ мудири М. Файзиев очиб, барчани яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 23 йиллик шодиёнаси ҳамда “Билимлар куни” билан қутладидлар. Ўқув йили бошланишидаги дарсларнинг “Мустақиллик дарслари” билан уйғун ҳолда олиб борилиши, шунингдек, “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим, сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деган эзгу шиорга ҳамоҳанг ташкил этилиши ҳақида тўхталиб ўтдилар.

20140826_090253

Шундан сўнг Хатирчи туман ҳокими Ғ. Алиев сўзга чиқиб, барча халқ таълими ходимларини бугунги ананавий август кенгаши байрами билан қутлар экан, таълим муассасалари ходимлари олдидан катта маъсулият вазифалари турганлиги ҳақида гапирдилар. Туманимиз ўқувчилари Вилоят, Республика босқичида “Билимлар беллашувида” иштирок этган 55-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Ғайбуллаева Севара География фанидан 1-ўринни эгаллаб олтин медал, 70-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Суюнов Қувончбек ҳам география фанидан 3-ўринни эгаллаб, бронза медали билан тақдирлангани, туманимизга катта ютуқлани қўлга киритган иккала ўқувчиларимизни ҳам туманимиз ҳокими Ғ. Алиев қутлаб, қимматбаҳо совғаларни топгирдилар.

20140826_09032620140826_092215
Йиғилишни кўтаринки руҳда ўтишида 20-умумий ўрта таълим мактаби жамоасининг меҳнати таҳсинга лойиқ. Ўқувчилар томонидан тайёрланган чиқишлар ҳаммага манзур бўлди.
Йиғилиш якунида 2013-2014 ўқув йилида қўлга киритган ютуқлари учун 18, 20, 33, 65, 35, 10, 16, 7, 31, 85-мактаблар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Хатирчи туман кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар ва Хатирчи тумани ХТМФМТТЭБнинг “Фахрий ёрлиқлари” билан мукофотландилар.

Хатирчи туман ХТМФМТТЭБ
методисти Н. Хушвақова.

ХАРОМ ЛУҚМАНИНГ КАСРИ.

   Яқинда туман маданият саройида тумандаги мактаб ўқитувчилари вакиллари ҳамда туман прокуратураси билан ҳамкорликда учрашув бўлиб ўтди.


  Учрашувда туман прокурори Ж. Сатторов иштирок этди ва айни кунларда республика миқёсида айрим ўқитувчи ва ўқувчилар, раҳбар ходимлар томонидан содир этилаётган жиноий ҳодисалар, порахўрликлар ҳақида маъруза ўқиди ҳамда аниқ далиллар асосида воқеа ва ҳодисалар тафсилотларини баён этди.

   Шундан сўнг Республика Ички Ишлар Вазирлиги томонидан тайёрланган «Харом луқманинг касри» деб номланган, Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё, Хоразм вилоятларининг айрим таълим даргоҳларида содир этилган ноқонуний, жиноий ишлар ўз аксини топган видеолавҳа намойиш этилди. Бу ҳолатлар айрим раҳбар ходимлар ҳамда уларнинг қўл остидаги кимсалар томонидан амалга оширилган. Улар ўз мансабини суиистемол қилган ҳолда порахўрлик билан шуғулланишган, алдов йўли билан бегуноҳ шахслардан пул ундириб, атрофдаги инсонларга ўз таъсирини ўтказган ва айни кунда бу қинғир ишлари учун жиноий жавобгарликка тортилишган.

  Энг ачинарлиси шундаки, бу шахслар таълим масканларида фаолият юритаётган педагоглардир. Видеолавҳа сўнгида бу шахсларнинг қинғир ишлари фош этилганлиги, уларнинг қаттиқ пушаймонлиги ва изтироблари намойиш этилди. Учрашув сўнгида иштирокчилардан вакиллар сўзга чиқиб, халқимизда «Сўнги пушаймон ўзинга душман» деган нақл борлигини, аввало устоз деган улуғ номга доғ туширмаслик лозимлигини, бу ҳолатлар жамиятимизни пароканда қилиши мумкинлигини эътироф этишди. Таълим даргоҳларида эзгу ишларни амалга ошириш, ёш авлод онгига ҳам эзгу ғояларни, Ватанга муҳаббат руҳини сингдириш ҳар бир ўқитувчининг шарафли бурчи эканлигини унутмаслигимиз лозимлигини таъкидлашди. Бўлиб ўтган учрашув барчада катта таассурот қолдирди ва тўғри хулоса чиқаришга даъват этди.

Мақола санаси: 22.08.2014 й.

Tajribalar tan olindi.

«Bilim va tajribamiz barkamol avlod kamoli uchun» mavzusida yangi pedagogik va axborot texnologiyalari asosida ishlayotgan ilg`or o`qituvchilarning an’anaviy XII viloyat anjumani bo`lib o`tdi.

Unda tumandoshlarimiz ham muvaffaqiyatli ishtirok etishdi. Jumladan, Xatirchi tuman Xalq ta`limi muassasalari faoliyatini metodik ta`minlash va tashkil etish bo`limi mudiri M. Fayziyev «Eng yaxshi dars tahlil qilgan Xalq ta`limi muassasalari faoliyatini metodik ta`minlash va tashkil etish bo`limi mudiri» nominatsiyasi bo`yicha g`oliblikni qo`lga kiritdilar. Shuningdek, «Eng yaxshi faoliyat yuritgan maktab direktorining O`quv-tarbiyaviy ishlari bo`yicha direktor o`rinbosarlari kengashi» nominatsiyasida ham Xatirchi tuman kengashi peshqadamlik qilishdi.

 

Maqola sanasi:    07.07.2014 yil

Did you enjoy this post? Why not leave a comment below and continue the conversation, or subscribe to my feed and get articles like this delivered automatically to your feed reader.

Comments

No comments yet.

Leave a comment

(required)

(required)